АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
"Ушбу таклиф Трамп маъмурияти Украинага берган энг жиддий ва аниқ хавфсизлик ваъдасидир, аммо унда яширин ультиматум бор: уни ҳозироқ қабул қилинг, акс ҳолда кейинги версия унчалик сахий бўлмайди," - дейилади материалда.
Юқори мартабали америкалик амалдор нашрга агар Киев қарор қабул қилишни кечиктирса, бундай кафолатлар тинчлик битимига киритилмаслиги мумкинлигини айтди.