Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида ташкил этилган тақдимотда маълум қилинди.
Булар — Урганч, Термиз, Андижон давлат университетлари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти.
Шунингдек, ОТМларда “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича 3 йиллик бакалавриат таълими асосида офицерлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Ҳарбий тиббиёт институтида эса илк бор клиник ординатура ва магистратурага қабул қилинган ҳамда ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган талабалар тўлов-контракт асосида ўқитилади.