Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ракеталари АҚШ ҳарбий кемаларини чўктиришга шай

Эрон ракеталари АҚШ ҳарбий кемаларини чўктиришга шай

Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.

«Босим кучайиши керак. Бизнинг ракета қурилмаларимиз аллақачон ҳарбий кемаларга қаратилган ва биз уларнинг барчасини чўктириб юборамиз», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Press TV.

Бундан ташқари, денгиз блокадасига тўхталар экан, Ризоий АҚШнинг режаси муваффақиятсизликка маҳкум эканини қўшимча қилди.

«Қўшма Штатлар Ҳурмуз бўғозини очишга уриниб, тарихий мағлубиятга учрагани каби, денгиз блокадасида ҳам албатта муваффақиятсизликка учрайди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Эрон Қуролли кучлари «АҚШга блокадани амалга оширишда муваффақият қозонишга ҳеч қачон йўл қўймайди» ва бунга қарши туриш учун «ҳали ишлатилмаган йирик дастакларга» эга.

Киритилди: Бугун 16:26. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!