Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ эсминецларини Ҳўрмуз бўғозидан чиқариб юборди

Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ эсминецларини Ҳўрмуз бўғозидан чиқариб юборди

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг иккита эсминеци Ҳўрмуз бўғози орқали ўтишга уриниш пайтида деярли йўқ қилиниш хавфи остида қолди, деб хабар бермоқда Press TV.

АҚШнинг «USS Michael Murphy» ва «USS Frank E. Peterson» (DDG 121) эсминецлари бўғоздан ўтишга ҳаракат қилган, бироқ Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари томонидан тўхтатилиб, ортга қайтишга мажбур қилинган.

Телеканал маълумотларига кўра, эсминецлар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган флот Ҳўрмуз бўғози киришига етганида, уларга Эрон ракеталари қаратилган ва кемаларга ортга қайтиш учун 30 дақиқа вақт берилган.

«АҚШ томонидан амалга оширилган бу уриниш ўта хавфли қадам бўлди ва у Қўшма Штатлар ҳамда унинг қуролли кучлари учун осонгина фалокатга айланиши мумкин эди», — дейилади материалда.

Киритилди: 23:44 12.04.2026. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!