Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой ТИВ Ҳўрмуз бўғози бўйича баёнот берди

Хитой ТИВ Ҳўрмуз бўғози бўйича баёнот берди

Хитой АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини блокада қилиш ҳақидаги баёнотларидан сўнг, барча томонларни вазминликка чақирди.

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякунь маълум қилди.

«Ҳўрмуз бўғози муҳим халқаро савдо йўли ҳисобланади», — деди у кема қатнови барқарорлиги ва хавфсизлигининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб.

Унинг сўзларига кўра, бу бутун жаҳон ҳамжамияти манфаатларига жавоб беради.

Цзякунь кема қатнови учун таҳдидларнинг асосий сабаби ҳарбий ҳаракатлар бўлиб қолаётганини қайд этди.

«Барча томонлар хотиржамликни сақлашлари ва вазминлик кўрсатишлари лозим», — дея қўшимча қилди у ва Хитой конструктив рол ўйнашга тайёр эканини таъкидлади.

Киритилди: 18:12 13.04.2026. Ўқилди: 11664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!