Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

АҚШ Эронга қарши янги “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлаганини маълум қилди.

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, аввалги ҳарбий ҳаракатларга қўшимча равишда Скотт Бессент раҳбарлигида иқтисодий босим кескин кучайтирилади.

«Америка ҳукумати бўйлаб Эронга нисбатан иқтисодий босим максимал даражага чиқарилади», — деди Хегсет.

Шунингдек, у АҚШ зарурат туғилса ҳарбий амалиётларни янада кучли шаклда қайта бошлашга тайёрлигини билдирди.

Пентагон раҳбари Эрон портлари блокадаси ҳам керак бўлган муддатгача давом этишини тасдиқлади.

Киритилди: 21:19 16.04.2026. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!