Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия AZAL самолёти ҳалокати бўйича Озарбайжонга товон пули тўлашга рози бўлди

Россия AZAL самолёти ҳалокати бўйича Озарбайжонга товон пули тўлашга рози бўлди

Озарбайжон ва Россия Ташқи ишлар вазирликлари қўшма баёнот эълон қилиб, унда томонлар Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолётининг ҳалокатга учраши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

«РФ ва Озарбайжон президентларининг 2025 йил 9 октябрда Душанбедаги учрашуви чоғида эришилган келишувларга мувофиқ, томонлар 2024 йил 25 декабрда РФ ҳаво ҳудудида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимининг бехосдан содир этган ҳаракати оқибатида Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL авиакомпаниясининг Embraer 190 самолёти бўйича тегишли тартибда келишиб олди, жумладан, товон пули тўлаш масаласи ҳал қилинди», — дейилади баёнотда.

«Амалга оширилган қадамлар иттифоқчилик алоқалари доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган икки томонлама интилишни тасдиқлайди», — дея таъкидланади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Бокудан Грознийга учаётган Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти 2024 йил декабр ойида Қозоғистонда ҳалокатга учраганди. Ўшанда 38 киши ҳалок бўлган, 29 киши тирик қолган эди.

Мазкур фожиа Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Кавказ минтақасида Украина дронлари ҳужумини қайтараётган вақтда содир бўлган. Боку маъмурияти ҳалокатдан сўнг дарҳол самолёт «ташқи таъсир» натижасида уриб туширилганини таъкидлаган.

Бироқ, дастлабки босқичда Москва ўз айбини рад этди.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!