Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитойнинг Ляоянг шаҳридаги ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Ляоянг шаҳридаги ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-шарқидаги Ляоянг шаҳрида фожиа юз берди: ресторандаги ёнғин оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Яна уч нафари оғир яраланган, дея хабар беради Хитой давлат телевидениеси. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган видеода бино аланга ичида қолгани ва ундан қалин қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Ёнғин маҳаллий вақт билан тушга яқин бошланган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Хитойда бундай фожиалар кўпинча ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш туфайли содир бўлади. Шу тариқа, апрел ойи бошида мамлакатнинг бошқа ҳудудидаги қариялар уйида 20 киши ҳалок бўлди.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин воқеага муносабат билдирди. У қутқарув хизматларини “жабрланганларни даволаш ва марҳумларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун ҳамма нарсани қилишга” чақирди.

Киритилди: 15:51 29.04.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!