Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитойда 200 кг ноқонуний моддалар ишлаб чиқарган гиёҳванд моддалар сотувчиси қатл этилди

Хитойда 200 кг ноқонуний моддалар ишлаб чиқарган гиёҳванд моддалар сотувчиси қатл этилди

Лунъянь оралиқ халқ суди 200 кг метамфетамин ишлаб чиқарган Хитой фуқаросини қатл этишга қарор қилди.

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.

Лу исмли эркак 1964 йилда туғилган ва Хитой шарқидаги Фуцзянь провинциясидаги Лунъянь шаҳрида истиқомат қилган. 2020 йилда у бир гуруҳ жиноятчилар билан тил бириктириб, гиёҳванд моддаларни сотишга киришган. У 200 кг га яқин метамфетамин ишлаб чиқарган ва 3 кг ноқонуний моддани сотган.

Олий халқ суди Луни гиёҳванд моддалар савдоси ва ишлаб чиқаришда айблаб, ўлимга ҳукм қилди ва унинг барча шахсий мулкини мусодара қилди.

Хитой аввалроқ наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун тўрт нафар канадаликни қатл этган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг ўлим жазоси ижросини шарҳлар экан, Хитой турли миллатдаги айбланувчиларга тенг муносабатда бўлишини, уларга адолатли ва қатъий қонун асосида муносабатда бўлишини айтди.

Хитойда гиёҳванд моддаларга қарши қатъий қонунлар мавжуд. Хитой Халқ Республикаси Жиноят қонунининг 347-моддасига кўра, 50 грамм героин ёки метамфетаминни сотган, ишлаб чиқарган ёки олиб ўтган шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Киритилди: 22:59 22.03.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!