Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой хакерлари Украина уруши бошлангандан сўнг Россия ҳарбий сирларини ўғирлашга ҳаракат қилмоқда

Хитой хакерлари Украина уруши бошлангандан сўнг Россия ҳарбий сирларини ўғирлашга ҳаракат қилмоқда

Россия ва Хитой ўртасидаги расмий дўстликка қарамай, хитойлик ҳакерлар Украинадаги уруш давомида Россия компаниялари ва ҳукумат ташкилотларига бир неча марта киберхуҗумлар уюштирди. Улар ҳарбий сирларни қўлга киритишга интилишмоқда, деб хабар беради The New York Times кибераналитикларга таяниб.

2022 йил май ойидан кейин ҳужумлар кучайган, Sanyo, Mustang Panda каби гуруҳлар Россиянинг турли соҳаларига — атом сув ости кемалари, авиация саноати ва ҳукумат идораларига йўналтирилган. Бу ҳужумлар Хитой ҳукумати томонидан молиялаштирилган деб ҳисобланмоқда.

Экспертлар фикрига кўра, Хитой ҳарбий тажрибага эга эмаслиги учун Украина урушида Россия тактикалари ва ғарб қуроллари ҳақида маълумот тўплашга интилади.

Шу билан бирга, Россия ва Хитой ўртасида кибершпионажни тўхтатиш бўйича илгари имзоланган келишувлар мавжуд бўлса-да, Кремль Хитойни ҳам рақиб сифатида кўриб, унинг Россияга нисбатан шпионажи ҳақида хавотирда.

Киритилди: 15:37 19.06.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!