Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хаби Алонсо "Реал" билан шартнома имзолади (фото)

Хаби Алонсо "Реал" билан шартнома имзолади (фото)

Хаби Алонсо "Реал" билан шартнома имзолади.

Кеча "Мадрид" "Байер"нинг собиқ бош мураббийи билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди.

Бугун "Реал" президенти Флорентино Перес ва 43 ёшли баск мураббийи ўртасида расмий шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Кейинчалик клуб Алонсони янги мураббий сифатида таништиради ва Карло Анчелотти ўрнига келган Хаби биринчи матбуот анжуманини ўтказади.

2009-2014 йилларда Алонсо "Реал"да футболчи сифатида ўйнаган ва клуб билан 6 та соврин, жумладан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.

"Байер" билан мураббий сифатида у Германия чемпионати ва кубогини қўлга киритди. Хаби, шунингдек, "Реал Мадрид" ёшлар жамоаси ва "Реал Сосьедад"нинг иккинчи жамоасини бошқарган.

Хаби Алонсо "Реал" билан шартнома имзолади (фото)

Хаби Алонсо "Реал" билан шартнома имзолади (фото)

Киритилди: 16:14 26.05.2025. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!