Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бразилия собиқ президенти қамоқдан чиқарилди

Бразилия собиқ президенти қамоқдан чиқарилди

Бразилия Олий суди судьяси Александр де Мораэс 19 декабрь куни мамлакат собиқ президенти Жаир Болсонарони қамоқдан вақтинча чиқаришга буйруқ берди. Бунга собиқ етакчида аниқланган чурра сабаб бўлди. Таъкидланишича, у жарроҳлик амалиётини ўтказишига тўғри келади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳозирда Бразилия пойтахтидаги Федерал полиция бошқармасида 27 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Болсонаронинг ҳимоячилари ўтган ҳафтада тегишли сўров билан судга мурожаат қилган эди. Бироқ судья Мораэс уй қамоғи ҳақидаги илтимосни рад этган. Жарроҳлик амалиёти санаси аниқ белгиланмаган бўлиб, уни адвокатлар белгилаши кутилмоқда.

“Судланувчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиладиган хусусий шифохонага жуда яқин жойда сақланмоқда. Шунинг учун зарурат туғилганда уни тезкор касалхонага олиб бориш керак бўлганида ҳеч қандай муаммо юзага келмайди”, дейилади судья қарорида.

Федерал полиция шифокорлари 17 декабрь куни Болсонарони тиббий кўрикдан ўтказиб, унинг саломатлиги бўйича хулоса берган эди. 19 декабрь куни эълон қилинган якуний ҳисоботда собиқ президентда аниқланган чов чуррасини жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилган.

“Гарчи жарроҳликсиз даволашнинг хавфсиз имкониятлари мавжуд бўлса-да, мутахассислар бундай ташхис қўйилганда операция ўтказишни маслаҳат беришади”, дейилади полиция хулосасида.

70 ёшга яқинлашиб қолган собиқ давлат раҳбари 2018-йилги сайловолди кампанияси пайтида қорнига пичоқ билан берилган зарбадан сўнг бир неча бор шифохонага ётқизилган ва бир қатор мураккаб операцияларни бошидан ўтказган.

Киритилди: 23:57 20.12.2025. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!