Интернет ижтимоий тармоқларида ходимларни қонуний талабига бўйсунмай жамоат тартибини бузган аёллар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона шаҳар, Шакорқишлоқ маҳалласи Тарона кўчасида соат тонги 04:00 ларда 2003 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ва 2004 йилда туғилган Ф.О. (видеотасвирдаги аёллар) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда шу ҳудудда яшовчи фуқароларни тинчлигини бузаётганлиги аниқланган.
Ушбу шахсларни тинчлантириш мақсадида етиб борган ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаоли қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.