Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Япониядан Россияга йўл олди

Шавкат Мирзиёев Япониядан Россияга йўл олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари Япония пойтахтида мамлакат Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи, Парламентнинг икки палатаси раҳбарлари, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаоллари, ҳукумат аъзолари, Нара шаҳри мэри ҳамда етакчи олийгоҳлари ректорлари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади, ушбу форматдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саммит якунида Токио декларацияси қабул қилинди.

Япониядаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг бўлажак йиғилиши ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги етакчиларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди.

“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Киритилди: 22:57 20.12.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!