Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кремлда ЕИнинг Украинага ёрдам пакети бўйича қарори масхара қилинди

Кремлда ЕИнинг Украинага ёрдам пакети бўйича қарори масхара қилинди

Россия расмийлари Европа Иттифоқининг Украинага янги ёрдам ажратиш ҳақидаги қарорини очиқ-ойдин масхара билан қарши олди. ЕИ Киевга 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратишга рози бўлди, бироқ музлатилган Россия активларини мусодара қилишдан бош тортди. Москвада бу ҳолат ўзларининг ғалабаси ва «ЕИдаги уруш қўзғатувчиларнинг мағлубияти» сифатида талқин қилинмоқда.

«Бельгия, Венгрия, Чехия ва Словакия мулк ҳуқуқларини, шунингдек Европанинг молиявий ва ҳуқуқий тизимини ҳимоя қилди ва ЕИни инвесторлар чиқиб кетишидан сақлаб қолди. Улар ноқонуний ҳаракатларни илгари сурган, сиёсий капитални сарфлаган, аммо муваффақиятсизликка учраган ЕИнинг жанговар кайфиятдаги элиталари нокомпетентлигини фош этди», — деб ёзди X ижтимоий тармоғида Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриев.

Ундан сўнг Владимир Путин ҳам чиқиш қилди. «Тўғридан-тўғри линия» вақтида у Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш масаласини муҳокама қилаётган Европа давлатларини «қаллоблар» деб атади. Путин, шунингдек, суд даъволари билан таҳдид қилди ва Россия пулларининг мусодара қилиниши Европа томон ишончни сусайтиришини таъкидлади.

ЕИ давлатлари Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича қарорни кеча тун якунлади. Европа Иттифоқи 2026 ва 2027 йиллар учун Украинага ЕИ бюджети кафолати остида 90 миллиард евро ажратишга рози бўлди. Музлатилган Россия активларини дарҳол ишга солиш ғояси эса айрим давлатларнинг қаршилигига учраб, охир-оқибат кейинга қолдирилди.

Киритилди: Бугун 17:20. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!