Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина Каспий денгизида Россияга тегишли кема ва нефт платформасига зарба берди

Украина Каспий денгизида Россияга тегишли кема ва нефт платформасига зарба берди

"Украина дронлари Каспий денгизида “Охотник” рус патрул кемасига ҳужум қилди. Шу ҳудудда “Лукойл” компаниясига қарашли Филановский номидаги нефт-газ конининг бурғилаш платформасига ҳам зарба берилди", дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби баёнотида.

Маълумотларга кўра, ушбу нефт-газ платформаси Россия армиясига ёқилғи етказиб беришда фойдаланилган. Зарар даражасига аниқлик киритилмаган. Россия ҳужум ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.

Аввалроқ Украина Қуролли кучлари сўнгги ҳафталарда Каспийда Россиянинг учта нефт қазиб олиш платформасига зарба берганини билдирган эди.

Киритилди: 21:57 20.12.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!