Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сергелида аянчли воқеа: ҳайдовчи икки автобус орасида қолиб кетди

Сергелида аянчли воқеа: ҳайдовчи икки автобус орасида қолиб кетди

2025 йил 20 декабрь куни тахминан соат 16:56 ларда “1-автобус саройи” филиали тасарруфида бўлган “YUTONG CNG” русумли, давлат рақами 01 | 081 QKA, сарой рақами 346 бўлган, 55-йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси И.А. (1970-йилда туғилган, стажи 35 йил, корхонада 1,5 йил) автобусни Сергели тумани Хонобод кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги сабабли автобусни тўхтатиб турган.

Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган “12-автобус саройи” филиалига тегишли “YUTONG CNG” русумли, давлат рақами 01 | 895 LKA, сарой рақами 126 бўлган автобус ҳайдовчиси Э.Р. (1988-йилда туғилган, стажи 17 йил, корхонада 1 йил) автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб, автобус олдига ўтганида автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб, ҳайдовчи Э.Р.ни сиқиб қўйиши натижасида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Мазкур бахтсиз ҳодиса “12-автобус саройи” филиали ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги натижасида содир бўлган ва ҳайдовчи Э.Р. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса ИИББ Тергов бўлими томонидан расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз.

Содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодиса муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Киритилди: 22:14 20.12.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!