Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Венгрия Украинанинг ЕИга аъзо бўлишига қўйилган ветони олиб ташлашга тайёр

Венгрия Украинанинг ЕИга аъзо бўлишига қўйилган ветони олиб ташлашга тайёр

Венгрия ҳукумати Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига қаршилик кўрсатмаслигини билдирди, деб ёзади «Politico» дипломатларга таяниб.

«Мамлакатнинг янги раҳбарияти хусусий суҳбатларда, Украинада яшовчи венгриялик озчиликнинг ҳуқуқлари масаласи бўйича украиналик ва венгриялик экспертлар ўртасидаги учрашувдан сўнг ветони олиб ташлашга тайёр эканини ишора қилди», — дейилади материалда.

Таъкидланишича, бу Украина ва Молдовага «яқин кунларда» ЕИга аъзолик бўйича расмий музокараларни бошлаш имконини беради.

Нашр маълумотларига кўра, Украинанинг ЕИга эҳтимолий аъзолиги бўйича муҳокамалар Венгрия бош вазири Петер Мадьярнинг Брюсселдаги амалдорлар билан ЕИ жамғармаларидан 16,4 миллиард еврони музлатишдан чиқариш масаласини муҳокама қилиш учун ўтказган учрашувидан сўнг тезлашган.

Киритилди: 23:50 02.06.2026. Ўқилди: 192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!