Шундай экан, жағларингни ёпинглар. Бу ҳали ҳолваси!, - деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
The Moscow Times нашрининг ёзишича, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Руминияда дрон қулаши билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирар экан, дрон кимга тегишли эканлигини аниқлаб олиш зарурлигини, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам Европа Иттифоқининг барча давлатлари "бу мавзуда овозини ўчириши" кераклигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари Украинага қурол-яроғ, бутловчи қисмлар ва разведка маълумотларини етказиб бераётгани сабабли низонинг тўғридан-тўғри иштирокчилари ҳисобланади, дейилади хабарда.