Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин. Инсайдер Карлос Монфорт ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, «кўк-анорранглилар» франциялик қанот ҳимоячиси Жюль Кунде билан хайрлашиш ҳақида ўйламоқда.

Каталония клуби раҳбарияти Кунденинг ўтган мавсумдаги ўйин савиясидан норози бўлган. «Барселона» Жюлни сотишга тайёр ва унинг ўрнига янги ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда.

27 ёшли франциялик футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Кунде ва Каталония клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Айни пайтда футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: Бугун 14:13. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!