“Россия билан муносабатларимиз трансформатсия босқичида ва мен бу трансформатсияни ижобий деб ҳисоблайман. Россия билан муносабатларимиз очиқ ва самимий. Биз бу муносабатларда ҳеч қандай қоронғи бурчакларни қолдирмадик.
Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги танлов муқаррар бўлиб қоладиган лаҳзагача биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида фаолиятимизни давом эттирамиз.
Бу қарор, табиийки, референдумда Арманистон халқи томонидан қабул қилиниши керак”, деди Арманистон Бош вазири Никол Пашинян.