Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Терминатор" жанговар машинасига Путиннинг бобосини исми берилди

"Терминатор" жанговар машинасига Путиннинг бобосини исми берилди

"Уралвагонзавод" танкни қўллаб-қувватловчи "Терминатор" жанговар машинаси қайта номланганини ва унга "Спиридон" деган янги ном берилганини маълум қилди.

Владимир Путиннинг бобоси ҳам худди шундай исмга эга бўлган.

"Бу Россияда кам учрайдиган, аммо эъзозланадиган исм. Уни руҳан ҳақиқий кучли инсонлар олиб юришган", — дея таъкидлади корхона вакиллари, бунга мисол сифатида Тримифунтлик авлиё Спиридон ва Совет Иттифоқи қаҳрамони Спиридон Спицинни келтиришди.

"Россия-1" телеканали хабарига кўра, завод жами икки мингга яқин вариантни муҳокама қилган, улар орасида "Добрыня", "Богатырь", "Дмитрий Донской" ва "Уралец" каби номлар ҳам бўлган.

Киритилди: Бугун 18:55. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!