Огоҳлантириш мамлакат ҳарбий харажатларни ҳозирги даражада сақлаб қололмаслиги ҳақида деб ёзмоқда Bloomberg.
Амалдаги мудофаа харажатлари бюджет дефицитининг хавфли даражада ошишига олиб келиши мумкин, дея огоҳлантирди расмийлар президентни. Агентликнинг ёзишича, ушбу вазият фонида молиявий ва сиёсий блок вакиллари, шунингдек, харажатларни оширишни талаб қилаётган Мудофаа вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар бошланган.
Журналистлар буни "Россияда уруш юзага келган ички келишмовчиликларнинг энг жиддий белгиси" деб аташмоқда. Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.
Аввалроқ Financial Times газетаси Россия молия вазири Антон Силуановнинг ҳукуматга юборган мактубига таяниб, Россия бюджетида айнан урушга боғлиқ бўлмаган харажатлар моддалари қисқартирилиши ҳақида хабар берган эди.
Бу маълумотни The Bell нашри ҳам тасдиқлади. Силуановнинг мактубида мудофаа билан боғлиқ харажатларнинг умумий ортиқча сарфи базавий сценарийда 2 триллион рубл, энг ёмон ҳолатда эса 4 триллион рубл деб баҳоланган. Bloomberg’нинг икки манбасига кўра, 2026 йилда Мудофаа вазирлигидаги дефицит 3 триллион рублга етиши мумкин.