Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди

Эдмонто шаҳрида бўлиб ўтган Канада ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди.

Биринчи бўлимда жамоамиз голга тортадиган 2 та вазиятни юзага келтирди. Аммо Элдор Шомуродов қулай вазиятларни голга айлантира олмади: ҳужумчимиз дастлаб аниқ зарба бера олмаган бўлса, иккинчи вазиятда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

Мезбонлар устози иккинчи бўлимда бир қаторда ўзгаришларга қўл урди ва жамоа тўпни яхшироқ назорат қила бошлади. Канада саъй-ҳаракатлари ўз самарасини берди. 58-дақиқада Жонатон Осарио жарима майдонимизга кириб, зарба берди. Абдувоҳид Неъматов унчалик кучли бўлмаган зарбани қайтара олмади.

90+1-дақиқада Канада иккинчи голни урди. Шерзод Эсанов майдон марказида тўпни йўқотди. Нелсон жамоамизни жазолади.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 8 июнь куни Нидерландияга қарши ўтказади.

Халқаро ўртоқлик ўйини.
КАНАДА - ЎЗБЕКИСТОН - 2:0
Голлар:
Жонатон Осарио (58), Нелсон (90+1)

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!