Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Венгрия Путинни Халқаро жиноий суд ордери асосида ҳибсга олмаслигини маълум қилди

Венгрия Путинни Халқаро жиноий суд ордери асосида ҳибсга олмаслигини маълум қилди

Венгрия Трамп билан учрашув учун Будапештга ташрифи чоғида Путинни Халқаро жиноий суд ордери асосида ҳибсга олмаслигини маълум қилди.

"Биз Будапештда президент Владимир Путинни қабул қиламиз ва унинг муваффақиятли музокаралар ўтказиб, уйига қайтишини таъминлаймиз", — деди Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто.

АҚШ президенти Россия раҳбари билан Венгрияда учрашув ўтказишини эълон қилган эди. Музокараларнинг аниқ санаси ҳали белгиланмаган.

Венгрия Халқаро жиноий суд (ХЖС) фаолиятини белгиловчи Рим статутини ратификация қилган. ХЖС украиналик болаларни Россияга мажбуран олиб чиқиб кетиш иши бўйича Путинни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди. Шунга қарамай, Венгрия ҳукумати 2023 йилда ҳам Путинни мамлакатга ташриф буюрса, ҳибсга олишни режалаштирмаётганини билдирган.

Путин 2024 йил сентябр ойида Мўғулистонга, 2025 йил октябр ойида эса Тожикистонга ташриф буюрган. Ҳар икки давлат ҳам Рим статутини ратификация қилган бўлса-да, Россия президентини ҳибсга олмаган.

Киритилди: 19:10 17.10.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!