АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Европа 2022 йилдан 2024 йилгача Россия газига Украинага ёрдамдан кўра кўпроқ маблағ сарфлаганини айтди.
Ландау бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
"2022 ва 2024 йиллар оралиғида Европа давлатлари ҳақиқатда Россияга (энергетика учун) Украинага қараганда сезиларли даражада кўпроқ пул жўнатганини биласизми?" деб ёзди Ландау.
Европа Кенгаши матбуот хизматининг 3 декабрь куни хабар беришича, Кенгаш ва Европа Иттифоқи парламенти 2027 йилгача Россиядан табиий газ импортини босқичма-босқич тўхтатиш асослари бўйича дастлабки келишувни имзолади.