Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилдими?

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилдими?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинди, деган хабарлар тарқалди.


Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мол-мулк солиғидан имтиёзга эга. Бироқ бу имтиёз фақат уларга тегишли турар жойга ва унинг 60 квадрат метргача бўлган қисмигагина татбиқ этилади.


Ер солиғи масаласида эса бундай имконият ҳамма пенсионерларга эмас, балки фақат ёлғиз пенсионерларга берилади. Қонунчиликда ёлғиз пенсионер деб — ёлғиз ўзи ёки voyaga етмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари билан яшовчи шахслар тушунилади.


Имтиёздан фойдаланиш учун пенсионер:
— пенсия гувоҳномаси ёки Пенсия жамғармасидан маълумотнома;
— МФЙ томонидан бериладиган маълумотномани
солиқ органига тақдим этиши етарли.

Киритилди: 18:11 03.12.2025. Ўқилди: 9813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!