АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф ва Америка етакчисининг куёви Жаред Кушнер Москва ва Киевга Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар доирасида ён беришлари учун босим ўтказмоқда.
Бу ҳақда Американинг Axios портали маълум қилди.
Украина раҳбари Владимир Зеленский аввалроқ Уиткофф ва Кушнер билан телефон орқали суҳбат ўтказиб, уни “узоқ ва мазмунли” деб атаган эди. Axios журналистининг исми ошкор этилмаган манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, иккаласи ҳудудий масалалар ва Украина учун Америка кафолатларини муҳокама қилган.
Ҳудудий муҳокамалар осон кечмаган, дейди манбалардан бири. Россия Украинадан ўз қўшинларини Донбаснинг ўзи назорат қилган қисмидан олиб чиқиб кетишни талаб қилишда давом этмоқда. "Аммо АҚШ бу муаммони енгиш учун янги ғояларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда", деб ёзади Axios иккинчи манбага таяниб.
Бошқа томондан, АҚШ ва Украина хавфсизлик кафолатлари масаласида сезиларли ютуқларга эришди ва келишувга яқин, аммо “ҳар икки томон хавфсизлик кафолати лойиҳасини худди шундай талқин қилишини” таъминлаш учун қўшимча иш олиб бориш зарурлиги қайд этилган мақолада.