Россия Фанлар академияси Сибир дарёлари оқимини Қозоғистон ва Ўзбекистонга йўналтириш бўйича лойиҳа устида ишланаётганини маълум қилганидан сўнг, қатор таниқли россиялик олимлар бу ғоя амалга ошмаслигини таъкидлади.
Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас.
Сиёсий келишмовчиликлар: сув экологияси бўйича мутахассис Владимир Кириллов бугунги геосиёсий шароитда бу лойиҳа деярли имконсизлигини айтади. Марказий Осиё давлатлари ва Россия бу масалада келишиши қийин.
Лойиҳа Северная Двина, Печора ва Об дарёсининг бир қисмини Орол денгизига ҳамда Марказий Осиёга йўналтиришни назарда тутган. Бундай ғоя аввал Совет даврида ҳам иқтисодий сабабларга кўра рад этилган эди.