Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.
"Қизил фурия"нинг мундиалдаги ғалабаси 17 фоизга баҳоланмоқда. Бир оз орқада Франция (14,1%) бормоқда. Кучли учликни Англия (11,8 фоиз) якунлаб берган.
Асосий аутсайдерларга келсак, Opta уларнинг қаторига Иордания, Кюрасао ва Гаити жамоаларини киритди. Нейрон тармоқ ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг умуман имконияти йўқ.
Испания терма жамоаси Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан бир гуруҳдан жой олган.
Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Франтсузлар 2018 йилда чемпионликни қўлга киритган, тўрт йилдан сўнг эса кумуш медални қўлга киритган.