Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

A A A
Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

"Ўзгидромет" ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди.

Республиканинг шимолий ҳудудларида келгуси ҳафтада тунда -10 градусгача совуқ бўлиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

8-9 декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совутгача пасайиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:45 05.12.2025. Ўқилди: 37415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!