Нашрнинг ёзишича, Украина урушида Россиянинг ўлган ва ярадор бўлган умумий йўқотишлари 1 миллиондан 1,35 миллионгача аскар ва офицерни ташкил этди. Бу Иккинчи жаҳон уруши пайтида ўлдирилган ёки яраланган америкалик аскарлар сонидан кўп дегани.
"Россия аҳолисининг урушдан олдинги (2020–2021) сони бўйича маълумотларга кўра, мамлакатда 68 миллиондан ортиқ эркак яшаган. Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда Россия ҳарбийларининг ўлими сони 680 мингдан ошиши мумкин. Бу Украинадаги уруш бошланганидан бери Россия эркак аҳолисининг 1 фоизини уруш туфайли йўқотганини англатади.