Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина Қуролли кучлари Рязан нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди

Украина Қуролли кучлари Рязан нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди

Украина қуролли кучлари Рязан нефтни қайта ишлаш заводи (Россия) инфратузилмасига зарба берди.

Бу ҳақда Украина ОАВлари Украина Қуролли кучлари Бош штаби баёнотига таяниб хабар берди.

"Объектда зарба ва ёнғин қайд этилди. Натижалар ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда", - дея хабар қилди Бош штаб.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Рязан нефтни қайта ишлаш заводи йилига 17,1 миллион тонна нефтни қайта ишлаш лойиҳа қувватига эга ва Россия Федерациясидаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ҳисобланади. У бензин, самолёт ёқилғиси, дизель ёқилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари Рязан нефтни қайта ишлаш заводига дрон зарбалари берилгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!