Европа Россия билан қуролли можарога тайёрланмоқда ва ҳарбий иқтисод қурмоқда.
Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
"Европа Иттифоқининг 2030 йилгача урушга тайёр бўлиши кераклиги ҳақидаги расмий позицияси бор. Улар ҳарбий иқтисодиёт қурмоқда", - деди у.
Орбаннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари автомобиль ишлаб чиқаришни қурол ва зирҳли машиналар ишлаб чиқаришга ўтказмоқда.
"Ҳарбий экспансия тўрт босқичдан иборат. Биринчиси, дипломатик алоқаларни узиш. Бу аллақачон содир бўлган. Иккинчиси, иқтисодий санксиялар жорий этиш ва ҳамкорликни тугатиш. Биз буни аллақачон бошдан кечирганмиз. Учинчиси - ҳарбий хизматни жорий этиш ва ҳарбий иқтисодиётга ўтиш. Биз ҳозир шу босқичдамиз. Брюссел бу босқичда. Ва тўртинчи босқич - ҳарбий жабҳада" - деди Орбан.