Бу лавозим июл ойида мамлакатнинг янги бош вазири Петер Мадьяр президентни истеъфога чиқаргач, бўшаб қолган эди. Мадяр ўзидан олдинги бош вазир Виктор Орбаннинг давлат институтларига сақланиб қолаётган таъсирини сусайтиришга интилмоқда.
Мадярнинг ҳукмрон "Тиса" партияси шанба куни бу лавозимга Олий суднинг собиқ раиси, Орбан даврида ишдан бўшатилган ва 17 йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида ишлаган Андраш Бака номзодини илгари сурди.
Венгрияда республика президенти асосан вакиллик функцияларини бажаради.