Ваҳший Исроил беш кишидан иборат оилани бомбардимон қилганидан сўнг кўчалардан болаларнинг тана қисмлари йиғиб олинди.
Бугун эрта тонгда жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари янада кўпроқ ҳалокатли ҳужумларни амалга оширди. Улар одамларни уйларида, бошпана сифатида фойдаланаётган жойларда ёки чодирларда ўлдирди.
Ғазо шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмидаги Шайх Радван туманида ота-она ва уларнинг тўрт фарзандига қилинган ҳужум ҳаммани ларзага солди.
Гувоҳлар, қўшнилар, оилага яқин кишилар, тирик қолган оила аъзолари ва фуқаро мудофааси ходимлари кўчаларга ва қўшни турар-жой биноларига сочилиб кетган болаларнинг тана қисмларини йиғишга мажбур бўлишди.
Ҳужумлар натижасида ота-она ва уларнинг тўрт фарзанди ҳалок бўлди.