Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов бошчилигида, университетга жалб этилган Германиянинг Кёлн спорт университети профессорлари Георгий Коробейников ҳамда Спорт вазирлиги қошида ташкил этилган Жисмоний тарбия ва спортда илмий тадқиқотлар институти олимлари Ф.Керимов ва Р.Бурнашев Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, битирувчи спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашиб уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Дастлаб, ушбу учрашув давомида Университет ректори томонидан марказ билан илмий-услубий ва инновацион технологиялар асосида барча спорт турларини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини оширишда, юртимизда етишиб чиқаётган ёш спортчиларни тарбиялаш ва селекция қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Куннинг иккинчи қисмида, Рашид Маткаримов Андижон шаҳрида қурилаётган "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб, обектда олиб борилаётган қурилиш ишлар билан танишди.