Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг ҳудудлар кесимидаги ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь–апрель ойларида 13 млрд доллардан ошиб, энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, пойтахтнинг ташқи савдо айланмаси 8 млрд доллардан ошди. Ундан кейинги ўринларни Тошкент вилояти (1,8 млрд доллар) ва Самарқанд ҳамда Андижон вилоятлари (ҳар бири 1,2 млрд доллар) эгаллади.

Фарғона вилоятида 678,5 миллион, Жиззахда 528,4 миллион ва Навоийда 526,8 миллион долларлик ташқи савдо амалга оширилган. Бу ҳудудлар савдо фаоллиги бўйича ўрта даражадаги кўрсаткичларни қайд этган.

Савдо айланмаси энг кам бўлган ҳудудлар сифатида Қорақалпоғистон (208,8 млн доллар), Сирдарё (246,7 млн), Хоразм (251,4 млн) ва Сурхондарё (271,6 млн) вилоятлари қайд этилди.

Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо ҳажми 316,1 миллион долларни ташкил этган бўлса, Бухоро вилояти 461,3 миллион долларлик савдо кўрсаткичи билан рўйхатнинг ўрта қисмида жойлашган.

Бу рақамлар ҳудудлар иқтисодий фаоллиги, экспорт-импорт салоҳияти ва логистика имкониятларининг турлича эканини кўрсатади. Хусусан, Тошкент шаҳрининг юқори улуши ундаги иқтисодий марказлар, корхоналар жамлангани билан изоҳланади.

Киритилди: 17:13 09.06.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!