Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Агар намойишчилар йўлни тўсиб, сизга таҳдид солса — уларни босиб кетинг"

"Агар намойишчилар йўлни тўсиб, сизга таҳдид солса — уларни босиб кетинг"

Калифорния губернатори Рон Десантис норозилик намойишлари фонида ҳайдовчиларга шундай маслаҳат берди.

"Бизда шундай сиёсат ҳам борки, унга кўра, агар машинангиз атрофини таҳдид солаётган тўда ўраб олса, ўз хавфсизлигингиз учун ўша жойни тарк этишга ҳақлисиз. Агар бу вақтда кимнидир уриб юборсангиз — айб уларда бўлади, чунки улар йўлни тўсган", — деди у.

ОАВ маълумотларига кўра, Десантис Rubin Report шоусида шундай баёнот берган.

Губернатор девони матбуот котиби ўринбосари Молли Бест журналга берган изоҳида маълум қилишича, расмийлар зўравонликни оқламайди, бироқ аҳоли ўзини ва оиласини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди.

Киритилди: 22:00 12.06.2025. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!