Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган ва унинг ҳудудида ўрта ҳамда қисқа масофали ракеталарини жойлаштириш ниятини билдирган, дейди Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бундай баёнотларни АҚШ Давлат департаментининг ўша пайтдаги раҳбари Энтони Блинкен Украинадаги кенг кўламли уруш арафасида бўлиб ўтган музокараларда берган.

"Бизнинг фикрларимизни деярли эътиборсиз қолдиришди ва биз ҳозирда махсус ҳарбий операция доирасида ҳал қилаётган вазифалар номақбул деб топилди. Украинанинг NATO'га кирмаслиги бўйича ҳеч қандай кафолатлар бўлмади. Ҳатто бу ҳақда ўйламанг, дейишди. Ўшанда менга давлат котиби Блинкен АҚШ ўрта ва қисқа масофали ракеталарни яратаётганини айтганди. Бу тоифадаги қуроллар илгари ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш шартномаси билан тақиқланган эди, аммо Вашингтон ундан чиқди. Блинкен менга “Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз, кўп бўлмайди. Сизлар ҳам Украина чегараси яқинида шунга ўхшаш мажбуриятни оласиз, буни қандай таъминлашни келишиб оламиз”, дея таклиф билдирди, – деди Лавров.

Киритилди: 20:51 09.06.2025. Ўқилди: 14104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!