Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Уҳ! Исроил Эронга ҳужум қилди

Уҳ! Исроил Эронга ҳужум қилди

Исроил ҳаво кучлари Эрон ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди.

Бу ҳақда Axios интернет портали хабар берди.

Унинг манбаларига кўра, "Исроил ҳаво кучлари Эронга ҳаво ҳужуми уюштирган". Портал таъкидлаганидек, зарбадан мақсад нима бўлгани ҳозирча аниқ эмас.

Ўз навбатида, Fars агентлиги Эрон пойтахтида камида олтита портлаш овози эшитилганини хабар қилди.

Бўлаётган воқеалар фонида Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди: “Исроилнинг Эронга превентив зарбасидан сўнг яқин келажакда мамлакат тинч аҳолисига ракета ва дрон ҳужумлари уюштирилиши кутилмоқда”, — деди у.

Аҳоли ўртасида тарқатилган огоҳлантиришга кўра, барча маърифий тадбирлар бекор қилинди, корхоналар иши тўхтатилди, муҳим саноат объектлари бундан мустасно, оммавий йиғилишлар тақиқланди.

Бундан олдин The Wall Street Journal агар Теҳрон Вашингтон билан ядровий масалада келишувга эришмаса, Исроил шу якшанба куни Эронга ҳарбий зарба бериши мумкинлигини ёзган эди.

Киритилди: 06:22 13.06.2025. Ўқилди: 6316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!