АҚШдаги ўзбекистонликлар ватанга қайтиш учун эски намунадаги (биометрик бўлмаган) паспортдан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди, деб ёзди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.
Қайд қилинишича, эски намунадаги паспортлар 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган. Шу муносабат билан муддати ўтган ёки ўтмаган эски намунадаги паспорт эгалари Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари (элчихона ва консулхона) орқали Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириши керак.
Аввалроқ, Марказий Американинг Коста Рика давлати АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларини қабул қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.