Ўзбекистонга 8 ойда қанча электромобил олиб кирилгани маълум бўлди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 166,8 млн АҚШ долларига 12 913 та электромобил импорт қилган.
8 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 12 840 та
— Қозоғистон – 22 та
— Гонконг – 15 та
— Германия – 12 та
— БАА – 10 та
— АҚШ – 9 та