Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский позицияни юмшатишга ва урушни тугатишга тайёр

Зеленский позицияни юмшатишга ва урушни тугатишга тайёр

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар шартларини муҳокама қилишга ва урушни тугатишга тайёр, деди Bloomberg'га Украина президенти ва Ғарб давлатлари раҳбарларининг музокаралари билан таниш бўлган бир нечта амалдорлар.

Улардан бирининг сўзларига кўра, Зеленский таклиф қилган ғалаба режаси Вашингтонда илиқ кутиб олинди. Америка расмийлари Киевдан келгуси йил учун зарур бўлган нарсаларнинг йўл харитасини, шу жумладан ҳарбий техника, саноатни ривожлантиришда ёрдам ва молиявий қўллаб-қувватлашни шакллантиришни сўради. Украина президенти режа тафсилотлари устида ишлаш учун ўз ёрдамчиларини Вашингтонга юборди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Ғарб иттифоқчилари Киевга урушни тугатишнинг аниқ режасини тақдим этиш учун босимни кучайтирган. Юқори мартабали амалдорнинг агентликка аниқлик киритишича, Киев ҳали ўз режасининг барча тафсилотларини ошкор қилмагани сабабли, Украина амалдорлари кейинги ҳаракатлар учун имконият яратадиган стратегик ноаниқлик усулидан фойдаланишлари мумкин.

Нашрнинг Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича музокаралар билан таниш бўлган бошқа суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар пайтида АҚШ томонидан икки томонлама хавфсизликнинг ишончли кафолатлари аслида Киевнинг альянсга аъзолигини англатади. Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, Москва Украинанинг НАТОга аъзолигига қатъиян қарши, шунинг учун барча томонларни музокаралар столига ўтқазишга қандай формула ёрдам бериши аниқ эмас.

Киритилди: Бугун 18:48. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!