Маҳаллий ҳукуматга кўра, Украинанинг турли минтақаларида Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий губернатор Олег Синегубовнинг маълум қилишича, Харков шимоли-шарқида, Россия чегарасига яқин жойда уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Жанубдаги Запорижжя вилоятида губернатор Иван Федоров 71 ёшли эркак дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини айтди.
Шарқий фронтда жойлашган Костянтйнивка шаҳрида яна бир тинч аҳоли ўлими қайд этилди.
Украина шарқидаги ишғол остидаги ҳудудларда Россия томонидан ўрнатилган расмийлар Украина учувчисиз учоқлари ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.