Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Йорк мэри коррупцияда айбланмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркор унга ноқонуний пул ўтказган

Нью-Йорк мэри коррупцияда айбланмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркор унга ноқонуний пул ўтказган

Нью-Йорк шаҳар мэри Эрик Адамсга қарши коррупция билан алоқадор бир нечта федерал жиноят иши бўйича тергов олиб борилмоқда.

Адамс Нью-Йоркдаги ўзбеклар жамияти билан яқин ва жамиятнинг деярли барча йирик тадбирларида фаол қатнашиб келган. Қизиғи - шаҳар мэрига қўйилган айбловлардан бири ўзбеклар билан билан боғлиқ.

«Нью-Йорк Таймс» нашрининг ёзишича, Нью-Йоркдаги қурилиш компанияси раҳбари, асли ўзбекистонлик Толиб Мансуров Адамснинг сайлов кампаниясига ноқонуний йўл билан пул ўтказган ва эвазига ундан бизнесини юритишда ёрдам сўраган. Адамс Мансуровнинг Бруклинда қурилиши тўхтаб турган биносига ҳокимиятдан тегишли рухсатни олишда ёрдам бергани даъво қилинмоқда.

Адамсга қўйилган бошқа айбловлар ҳам Нью-Йоркда яшовчи туркий жамоалар вакиллари билан бўлган ноқонуний олди-бердилар ҳақида.

Бу машмашалар ортидан Адамснинг бир қатор ёрдамчилари ўз ихтиёри билан ишдан бўшаган; айримлари жиноятга шерик сифатида терговга тортилган.

Эрик Адамс айбловларни рад этмоқда.

Киритилди: 06:58 09.10.2024. Ўқилди: 2961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!