Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
6 октябрда республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларига туман тушиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 5 октябрда 12-17 даражани, 6 октябрда 10-15 даражани ташкил этади, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасайиши кутилмоқда.
5-6 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 5 октябрда кечаси 15-17 даража, кундузи 22-24 даража, 6 октябрда кечаси 12-14 даража, кундузи 20-22 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.