Венесуэла президенти Николас Мадуро Исроил расмийлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланишини бузиш мақсадида «Ҳизбуллоҳ» бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ва Фаластиннинг «Ҳамас» ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдириш бўйича операциялар уюштирганига ишончи комил.
Улар Насруллоҳни АҚШ Нетаняху қабул қилмоқчи бўлган тинчлик шартномаси тасдиқланаётган пайтда ўлдиришди. Улар Теҳронда Ҳанияни айнан сайланган президент (Эрон - таҳр.) билан мулоқот режалаштирилганда ўлдиришди. Гап нима эди? Бу бутун минтақани зўравонлик билан қамраб олишга қаратилган нацист-сионист-фашистик урушнинг ақлдан озган мантиқидир.
- деди Мадуро.
❕ Мадуронинг сўзларига кўра, «халқаро ҳуқуқ ўлик жароҳат олди» ва БМТ институтларидан «халқларга қарши фойдаланилмоқда».
Яқин Шарқдаги воқеалар “халқаро ҳуқуқ ва БМТ институтлари харобада қолаётганини кўрсатди. Халқаро суд Ғарб, сионизм кучларига бўйсунишини кўрсатди. У қирғин ва геноцидни тўхтата оларди, лекин қила олмади, хоҳламади.
– деди Мадуро.