Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украина шаҳарларига ҳалокатли бомбалар ташламоқда

Россия Украина шаҳарларига ҳалокатли бомбалар ташламоқда

Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, сешанба куни Россиянинг Харковга зарбалари натижасида камида 30 киши жароҳатланган.

"Босқинчиларнинг Харковга навбатдаги зарбалари. Оқибатда бир кунда икки киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши яраланди. Оқибатларни бартараф этиш давом этмоқда, барча хизматларга - ФВДТ, фавқулодда ёрдам, полиция, прокуратура, коммунал хизматлар, кўнгиллиларга раҳмат," - деб ёзди у телеграмда.

Маҳаллий прокуратура маълумотига кўра, Харковнинг Салтов туманида "авиация снарядлари зич аҳоли яшайдиган ҳудуддаги сув ҳавзаси ёнига тушган." Натижада 69 ёшли аёл ва 73 ёшли эркак ҳалок бўлган. Шунингдек, Харковнинг бошқа туманларига ва шаҳар атрофига ҳам зарба берилгани қайд этилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Белгород вилоятидан ФАБ-250 авиабомбалари билан зарба берган. Ўқ отиш учун иккита Су-34 самолёти ишлатилган. Россия расмийлари бу баёнотларга изоҳ бермади.

Бундан ташқари, Донетск вилоятидаги фронт чизиғидан узоқ бўлмаган Константиновка шаҳрига ҳаво ҳужуми натижасида аёл киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди, деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари шаҳарга учта КАБ-250 авиабомбаларини ташлаган. "Икки бомба кўп қаватли биноларга ва битта бомба ўқув муассасасига тушди," - деб ёзди Филашкин.

Киритилди: 16:32 09.10.2024. Ўқилди: 3689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!