Исроил, Ливан жанубида ўт очишни тўхтатиш шарти сифатида Ҳизбуллоҳдан қуролларини ташлаб, кучларини икки давлат чегарасидан шимолга олиб чиқишни талаб қилмоқда.
Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб "Al Arabiya" телеканали хабар берди.
"Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш эвазига Ҳизбуллоҳдан қуролларини ташлаб, Литани дарёси шимолидан чекинишни талаб қилмоқда", - дейди суҳбатдошлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил мудофаа кучлари Бейрутнинг жанубий чеккасидаги Харет Хрейк ва Ҳадас ҳудудларида жойлашган бир неча бинолар аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирган эди.